Юлдуз Турдиева олган “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини ота-онасига топширди (видео)

  Юлдуз Турдиева олган “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини ота-онасига топширди (видео)

“Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланган хонанда Юлдуз Турдиева Мустақиллик байрамини ота-онаси даврасида нишонлади. 1 сентябрь куни хонанда уларни байрам билан табриклаш учун Бухоро вилоятига борди.

Хонанда ушбу унвонни ота-онаси билан баҳам кўрди. У ўзи учун катта шараф бўлган “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини ота-онасига кўрсатиб, онасининг кўкрагига тақди. Мазкур самимий лаҳзалар акс этган видеони Юлдуз Турдиева ўз саҳифасида эълон қилди.

Видеода хонанда ушбу мукофот ортида ота-онаси, устозлари ва мухлисларининг дуолари турганини таъкидлади. У яқинлари, мухлислари ҳамда Ўзбекистон Президентига ўз миннатдорлигини билдирди.

Шунингдек, Юлдуз Турдиева Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан отасига кўкрак нишони ҳам топширилганини маълум қилди. Хонанда мазкур нишонни отасининг кўксига тақиб қўйди.

Видеода хонанданинг отаси ҳам Бухоро вилояти ҳокими Ботир Комиловичга миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам халқимиз ва юртимизга садоқат билан хизмат қилишини таъкидлади. У барчани Мустақиллик байрами билан муборакбод этди.

Хонанданинг кузатувчилари ҳам изоҳларда Юлдуз Турдиевани “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан табриклаб, унинг ижодига янги муваффақиятлар тилашди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар