«Miss World-2026»: дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди (фото)

1 дақиқа ўқиш56.6K
«Miss World-2026»: дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди (фото)

5 сентябрь куни Вьетнамда «Miss World-2026» халқаро гўзаллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Доминикан Республикаси вакили, 24 ёшли Жоҳерри Мола бош тожни қўлга киритди. Бу ҳақда Miss World хабар берди.

Танлов финали Нячанг шаҳридаги 2 апрель майдонида ташкил этилди. Бу йилги мусобақада дунёнинг турли мамлакатлари ва ҳудудларидан 111 нафар иштирокчи қатнашди. Мазкур танлов «Miss World»нинг 73-нашри бўлиб, ташкилотнинг 75 йиллик юбилейига тўғри келди.

Toj kiygan va lenta taqqan tabassum qilayotgan ayol qoʻl silkitmoqda.

Жоҳерри Мола — ўқитувчи, журналист, жамоат фаоли ва профессионал модель. У Доминикан Республикасида Voices of Tomorrow лойиҳасига асос солган бўлиб, мазкур ташаббус орқали имконияти чекланган жамоалардаги болалар ва ёшлар учун инглиз тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратади.

Янги «Дунё гўзали» тожни 2025 йилги ғолиб, таиландлик Опал Сучата Чуангсридан қабул қилиб олди. Бу Доминикан Республикаси учун «Miss World» тарихидаги иккинчи ғалаба бўлди. Мамлакат бундан аввал 1982 йилда Мариасела Альварес билан ушбу танловда ғолиб чиққан эди. Шу тариқа Доминикан Республикаси 44 йилдан сўнг яна «Miss World» тожини қўлга киритди.

Танловда Испания вакили Элизабет Рейнес биринчи вице-гўзаллик, Малайзия вакили Таанусия Четти эса иккинчи вице-гўзаллик унвонини қўлга киритди.

«Miss World-2026»: дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди (фото)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?