Рашид Холиқовнинг ўғли Темур уйланди — тўй оқшомидан видеолар

Кеча хонанда Рашид Холиқовнинг учинчи ўғли Темурнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тўй оқшомидан турли видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Темур Севара исмли қиз билан турмуш қурди. Тўй оқшоми кўтаринки кайфиятда ўтди. Тарқалган кадрларда меҳмонларнинг хурсандчилиги, ўйин-кулги, жуфтликларнинг романтик куй садолари остида рақсга тушгани акс этган.
Шунингдек, видеоларда Рашид Холиқовнинг турмуш ўртоғи билан рақсга тушгани, тўйда таниқли санъаткорлар иштирок этгани ҳам кўринади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тўй видеоларига илиқ изоҳлар қолдириб, Темур ва Севарага бахт-саодат тилаган. Хонандага эса фарзандларининг роҳатини кўришини тилаб, эзгу тилакларини билдирган.






























Изоҳлар 0
…