Рашид Холиқовнинг хонадонида тўй тантанаси (видео)

Таниқли хонанда Рашид Холиқов хонадонида қувончли ва унутилмас кун. Санъаткорнинг учинчи ўғли Темур Севара билан қонуний никоҳдан ўтди.
Никоҳ маросими Рашид Холиқовнинг хонадонида ўтказилган. Ижтимоий тармоқларда ушбу қувончли кундан турли видеолар тарқалмоқда.
Видеоларда Темур ва Севаранинг никоҳ узукларини бир-бирига тақаётгани, яқинлари даврасида ёш оиланинг «Холиқовлар оиласи»га қўшилгани эълон қилингани акс этган. Шунингдек, маросим давомида ёшлар ва уларнинг яқинлари хурсандчилик қилиб, рақсга тушгани кўринади.
Қувончли кунда ёш жуфтликнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстлари ҳам уларнинг бахтига шерик бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса изоҳларда Темур ва Севарага бахт, тотувлик ва узоқ умр тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…