Шоҳруҳхоннинг янги “Лола” таронаси мухлислар эътиборини тортди!

Хонанда Шоҳруҳхон мухлислари учун янги мусиқий лойиҳа тақдим этди. Санъаткор “Лола” номли янги таронаси ва унга ишланган видеоклип премьерасини эълон қилди.
Шоҳруҳҳон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали клипни YouTube платформасида томоша қилиш мумкинлигини маълум қилди. Премьера қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини қозониб, кўплаб томошаларни йиғишга улгурди.
Ижтимоий тармоқларда тингловчилар қўшиқ ва клип ҳақида илиқ фикрлар билдирмоқда. Кўпчилик видеоклипнинг сифати, қўшиқнинг оҳанги ва ижросини юқори баҳолаган.
Изоҳларда мухлислар Шоҳруҳхонга янги ижодий муваффақиятлар тилаб, “Лола” таронаси йилнинг энг ёқимли премьераларидан бири бўлганини таъкидлашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг