Икром Али хонанда Ёдгор Мирзажоновдан яхши кўрган қизини қизғанганини айтди (видео)

Икром Али хонанда Ёдгор Мирзажоновдан яхши кўрган қизини қизғанганини айтди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Наво афсонаси Икром Али билан" дастурида Икром Али ёшлигида севган қизи Ёдгор Мирзажоновнинг "Сени қизғонаман" қўшиғини тинглагани, бу эса уни хонандадан қизғанишига сабаб бўлганини айтиб берди.
  • Ёдгор Мирзажонов эса ўша пайтда қизларнинг унга мухлислик қилиши айрим йигитларга ёқмаганини ва улар уни ёмон кўришганини таъкидлади.

“Наво афсонаси Икром Али билан” дастурида таниқли хонанда Ёдгор Мирзажонов меҳмон бўлди. Суҳбат давомида бошловчи Икром Али ёшлигида севган қизи хонанданинг “Сени қизғонаман” қўшиғини кўп тинглагани, ҳатто шу сабабли яхши кўрган қизини хонандадан қизғанганини эслаб айтиб берди.

“Менинг яхши кўрган қизим 'Сени қизғонаман' деган қўшиғингизни эшитиб юрарди. Мен эса уни сиздан қизғанардим, жаҳлим чиқарди. Лекин уни хурсанд қилиш учун опамдан откриткаларингизни сездирмай олиб, унга олиб бориб берардим. Аслида, сиздан жуда қаттиқ қизғанардим”, — деди Икром Али.

Ёдгор Мирзажонов эса ўша пайтларда қизларнинг унга мухлислик қилиши айрим йигитларга ёқмаганини таъкидлади.

“Йигитлар мени ёмон кўрарди. Қаерга борсам ҳам, менга қаттиқ қарашарди”, — деди хонанда.

Икром Алининг айтишича, Ёдгор Мирзажоновнинг мухлислари орасида ёш қизлар жуда кўп бўлган. Улар санъаткорни шу қадар яхши кўришганки, бу ҳолат ўша қизларнинг йигитларида рашк уйғотган.

“Ёш аудитория, ёш қизлар сизнинг жуда ашаддий мухлисларингиз эди. Санъаткорни яхши кўриш бошқа, лекин биз ўша қизларни яхши кўрадиган йигитлар сифатида бундан жаҳлимиз чиқарди. Ўша 'Сени қизғонаман' қўшиғини ҳам унга атаб айтардим”, — дея эслади режиссёр.

Суҳбат давомида Икром Али яна бир қизиқ воқеани айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, туғишган опаси Дилфуза хонандага қарийб бир километр узунликда хат ёзган. Режиссёр Ёдгор Мирзажоновнинг концертларида ҳам мухлисларидан келган шундай узун мактубларни кўрганини таъкидлади.

Икром Али ўша даврда хонандага мухлислик қилиш ниҳоятда кучли бўлганини, бундай ҳолатни ўз опаси ва севган қизида ҳам кўрганини айтди. Шундан сўнг у хонандадан мухлислари ёзган мактубларни ўқиган-ўқимагани ҳақида сўради.

“Ҳа, албатта”, — деб жавоб берди Ёдгор Мирзажонов.

Суҳбат парчаси ижтимоий тармоқларда ҳам эътибор қозонди. Изоҳларда айрим фойдаланувчилар ўзлари ҳам хонанданинг мухлиси бўлганини ёзиб қолдирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар