Ўзбек эстрада санъатида ўз ўрнига эга бўлган санъаткор, кўплаб хит тароналари билан мухлислар қалбидан алоҳида жой эгаллаган Озода Нурсаидова тез кунларда янги ижод намуналарини мухлислар эътиборига ҳавола этади.
“Sayyod.com”нинг ёзишича, айни пайтда хонанда янги қўшиқлар ёзиш ва бир нечта клип суратга олдириш ишлари билан банд. Шунингдек, хонанда ўз клипларида янги имиджда намоён бўлади.
Маълумотларга кўра, эронлик таниқли хонанда Гугуш Озода Нурсаидованинг “Қол, қол, азизим” таронасини унинг рухсатисиз куйлагани етмагандай, бунинг устига мазкур қўшиқ мусиқасини Озарбайжон халқ қўшиғи деб кўрсатган.
“Facebook`да менга юборилган манбадаги бу хабардан хайрон бўлдим, бунинг устига айримлар аслида бу қўшиқни Озода ўғирлаган, деганига чидаб туролмаяпман. Қўшиқнинг мусиқасини 2003 йил шахсан ўзим ёзганман. Матн эса Бобур Бобомуродга тегишли. Гугуш эса уни Озарбайжон қўшиғи дея айтмоқда. Менимча, қўшиғимни бирорта Озарбайжонлик қайта ўз талқинида ‘Гал гал’ деб куйлаган бўлса, Гугуш уни эшитибми қайта куйлаб, Озарбайжонники деб ўйлаяпти чоғи”,—дейди Озода Нурсаидова “Sayyod” билан суҳбатда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»