13:13 / 10.07.2017
9 293

Гулбаҳор Эрқулова: “У Шаҳзода Муҳаммедова бўлса, консерваторияга кириб қолиши керакми?”

Гулбаҳор Эрқулова: “У Шаҳзода Муҳаммедова бўлса, консерваторияга кириб қолиши керакми?”
Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Омонуллаева ҳақида ёзиб қолдирган ҳақоратли сўзлари сўнгги кунларда асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди.

Биз вазиятга холис ёндашиш учун ҳар икки томоннинг ҳам фикрини, шунингдек, кўплаб санъаткорлар муносабатларини ҳам ўрганиб, тақдим этмоқдамиз.

Шу мақсадда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг фикрлари билан қизиқдик.

Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

– Дилором Омонуллаева – устоз санъаткор. Халқ кўнглидан жой олган кўплаб қўшиқларнинг муаллифи. Мен вазиятдан тўлиқ хабардор эмасман. Шундай бўлса-да, Шаҳзода Муҳаммедованинг шундай инсон билан баҳслашиши, уни ҳақорат қилиши жуда нотўғри иш. Бундай инсонлар билан тенгма-тенг гаплашишга биз ҳам ҳатто истиҳола қиламиз. Улар билан масофа сақлаб гаплашамиз.

Балки Дилором Омонуллаевага Шаҳзоданинг ўзини тутиши, муомаласи ёки эстрада йўналишида тажрибаси йўқлиги маъқул келмаган бўлса керак. У Шаҳзода Муҳаммедова бўлса, Ўзбекистон давлат консерваториясига кириб қолиши керакми? Агар шунчалик эстрада хонандаси бўлмоқчи экан, бирор мусиқа мактабини битирсин, ана ундан кейин эстрада хонандалигига даъвогарлик қилса, ярашади.

Ҳозирда баъзи актрисалар 3-4 та қўшиқ айтиб, кимгадир овози маъқул келса, мана, хонанда ҳам бўла оламан, деб ўйлашади. Йўқ, эстрада хонандаси бўлиш жуда қийин. Бугунги кунда эстрада хонандалари анча кам. Кумуш Раззоқова, Фаррух Зокиров, Севара Назархон, мана шуларни ҳақиқий эстрада хонандаси дейиш мумкин. Қолганларнинг кўпи “яллачи”. Нима бўлганда ҳам, ўзаро суҳбатни Шаҳзода ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тарқатишга, уларни беҳурмат қилишга ҳаққи йўқ эди. Аввал у Дилором Омонуллаеванинг ёшига етсин, 3-4 та шогирд чиқарсин, ана ундай кейин гапирса ярашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гулбаҳор Эрқулова: “У Шаҳзода Муҳаммедова бўлса, консерваторияга кириб қолиши керакми?”