19:27 / 21.07.2017
7 707

Муҳаммедова ва Омонуллаева ҳақидаги кўрсатув қачон эфирга берилиши маълум қилинди

Муҳаммедова ва Омонуллаева ҳақидаги кўрсатув қачон эфирга берилиши маълум қилинди
Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева ўртасидаги можаралар кеча, 20 июль куни соат 20:05 да “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Учбурчак” ток-шоусида тилга олиниши ҳақида хабар берган эдик. Кўрсатув эфир юзини кўрмади. Бунга на телеканал раҳбарияти ва на кўрсатув муаллифлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова тушунтириш бера олди.

Муаллифлар қўл телефонига жавоб беравермагач, таҳририятимиз ходимлари “Ўзбекистон” телеканали эфири масъуллари билан боғландилар. Берилган маълумотларга қараганда, бугун, 21 июль куни соат 21:40 да “Учбурчак” ток-шоуси эфир юзини кўради. Аммо ҳафталик теледастурлар рўйхатида “Учбурчак” ток-шоуси кўрсатилмаган. Маълум қилишларича, кеча кўрсатувлар кўпайиб кетган, вақт етмагани учун “Учбурчак”нинг эфир вақти бугунга ўтказилган. Бундай фавқулодда ҳолат бугун ҳам кузатилмайди, кўрсатув ўз вақтида эфир юзини кўради, деб умид қиламиз.

“Ўзбекистон” телерадиоканалида жуда долзарб, мазмунли, кишини мушоҳадага ундовчи кўрсатувлар тайёрланади. Минг афсуски, кўрсатувлар теледастурлар рўйхатида берилган вақтларда эфирга узатилмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар бу телеканалда жуда кўп бор такрорланади. Бу эса томошабинлар орасида телеканалга нисбатан ишончсизликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатув учун тайёрланган махсус лавҳадан Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг интервьюлари ўрин олган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муҳаммедова ва Омонуллаева ҳақидаги кўрсатув қачон эфирга берилиши маълум қилинди