16:14 / 11.01.2018
8 344

Фаррух Зокиров раислигидаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” шу кунгача нимани қойил қилди?

Фаррух Зокиров раислигидаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” шу кунгача нимани қойил қилди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан йиғилиш ўтказиб, мавжуд муаммо ва камчиликлардан сўз очганди.

Ўшанда давлат раҳбари “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш таклифини берган эди. Кўп ўтмай, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” фаолияти йўлга қўйилиб, клуб раиси сифатида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров тайинланди.

Хўш, ўтган вақт мобайнида ушбу клуб нимани дўндирди, қандай ишни қойил қилди? Президент танқид қилган муаммоларга ечим топишда клуб қандай ташаббуслар билан чиқмоқда? Ё бу тузилма ҳам тўйма-тўй юрадиган ҳофизларнинг, “бирров”дан ортганидагини вақт топадиган машваратига айландими?

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров муассасанинг 2017 йилда амалга оширган ишлари, 2018 йилдаги режаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида бу масалага ҳам эътибор қаратиб, шундай деди:

“Ўзбекистон халқ артистлари клуби” томонидан бир неча маротаба йиғилишлар ўтказилди. Ҳозирда ҳудудларда фаолият юритаётган мусиқа ва санъат мактабларида ижодий учрашувлар, мастер класслар давом этмоқда.

Масалан, Ўзбекистон халқ артисти, Клуб раиси Фаррух Зокиров томонидан Тошкент шаҳридаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ижодий учрашув ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ўзбекистон халқ артисти Махмуд Намозов Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги, 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари билан учрашиб, мастер-класс ташкил этди”.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Сайфуллаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов январь ойида Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудларидаги мусиқа мактабларига бориб, ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фаррух Зокиров раислигидаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” шу кунгача нимани қойил қилди?