Бурак Ўзчивит билан интервью: бошловчиликка Алишер Узоқовдан бошқа одам йўқмиди?

1 дақиқа ўқиш22.4K
Бурак Ўзчивит билан интервью: бошловчиликка Алишер Узоқовдан бошқа одам йўқмиди?
Кеча машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит билан уюштирилган суҳбатни жуда кўпчилик «Zo’rTV» телеканали орқали томоша қилгани аниқ. Таассуротлар ҳам турлича. Айримлар (асосан аёллар) Буракнинг кўркам ташқи кўриниши ва туркчада жуда ширин гапиришига мафтун бўлган бўлса, айримлар эса суҳбатни олиб борган Алишер Узоқовнинг димоғдор оҳанги, кроссовкаси ва баъзи аҳмоқона саволларидан аччиқланишмоқда.

Масалан, ўзбек кино режиссёрлари сизни кинога таклиф қилишса, «скидка» қилиб бера оласизми, қабилидаги савол ҳаммасидан ошиб тушди. Нима, ўзбек режиссёрлари шу қадар қашшоқми?!

Яна «Севги изтироби» сериали дубляжидан бир лавҳа кўрсатилиши ҳам Алишер Узоқовни ўз-ўзини реклама қилиш бўлди. Бинобарин Буракка овоз берган Санжар Саъдуллаевни олиб келолмаган экансиз, дубляждан парча нега керак? Актёрни қизиқтириб қўйганингиз қолди, холос.

Хуллас, кўпчилик юртдошларимиз фикрича, Бурак билан суҳбатни дилкашроқ бирор инсон олиб бориши керак эди.
Сиз нима дейсиз?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?