Самарқандда «Шарқ тароналари» мусиқий фестивали қачон ўтказилиши аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра Самарқанд шаҳрида XII «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини 2019 йилнинг 26–30 август кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда Фестивални ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилмоқда.
Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади, унда хорижлик ва маҳаллий таниқли мусиқашунос олим ва мутахассислар ҳамда тадқиқотчиларнинг ўз маърузалари билан иштирок этишлари таъминланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қарорга кўра Самарқанд шаҳрида XII «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини 2019 йилнинг 26–30 август кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда Фестивални ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилмоқда.
Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади, унда хорижлик ва маҳаллий таниқли мусиқашунос олим ва мутахассислар ҳамда тадқиқотчиларнинг ўз маърузалари билан иштирок этишлари таъминланади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…