13:03 / 23.08.2019
3 868

"Scorpion" фильмига қанча пул кетгани маълум қилинди

"Scorpion" фильмига қанча пул кетгани маълум қилинди
2018 йилда бюджети шов-шувларга сабаб бўлган “Scorpion” фильмига кетган харажатлар ошкор қилинди.

Режиссёрнинг айтишича, лойиҳанинг давлат бюджетига умуман алоқаси йўқ. “Ўзбеккино” МАдан бир сўм ҳам олинмаган. Мудофаа вазирлиги билан қўшма келишув имзоланганидан сўнг вертолёт ва отишма саҳналарида фойдаланиладиган ўқлар, барчаси беғараз тақдим этилган. Миллий телерадиокомпания реклама масаласида катта ёрдам берган.

“1 млн доллар деб камайтириб юбордингиз. 5 млн доллар, 44 млрд сўм сарфланган, бу Ёшлар Иттифоқининг лойиҳаси, пуллар қаёққа кетди, дейишганди. Мен ҳатто сизга ҳисоботларни кўрсатишим мумкин. Айнан Ёшлар Иттифоқидан 900 млн сўм олинган", дейди режиссёр Мухлиса Азизова.

У “Scorpion” фильми бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилишганини қўшимча қилган:

“Россия киносаноатида Жаник Файзиев деган машҳур продюсер бор. Prologue-2018 очилиш маросимида “Scorpion”нинг ҳам премьераси бўлган. Жаник Файзиев Россия ҳисоби билан олганда ушбу фильм бюджети 11 млн долларни ташкил этишини тахмин қилганди. Профессионал продюсерга ҳақиқий бюджетни айтганимда шок ҳолатига тушди. Сўмда ҳисоблайдиган бўлсак, фильм бюджети 4,5 млрд сўмга ҳам етмаган”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Scorpion" фильмига қанча пул кетгани маълум қилинди