21:13 / 08.01.2020
10 940

Райҳон Муниса Ризаева билан муносабатлари совуқлашгани ҳақида гапирди (видео)

Райҳон Муниса Ризаева билан муносабатлари совуқлашгани ҳақида гапирди (видео)
«Миллий» телеканалининг «Нишонда» дастурида Муниса Ризаева ва Райҳон ўрталаридаги муносабатлар совуқлашгани ҳақида гапирди.

«Биласизми, Райҳоннинг битта жиҳати бор: Ўзидан ўзи хафа бўлади, ўзидан ўзи яна сиз билан яхши бўлиб қолади. Охирги марта Райҳон менга SMS ёзди: Мен сендан хафа бўлиб юргандим, лекин сен менинг тушимга кирдинг.

Мен унга ‘Яхши, зўр. Сен Instagram’да мени unfollow (обунани бекор қилиш) қилдинг, мен ҳам сени unfollow қилдим. Лекин мендан нимага хафалигингни ҳалиям тушунмадим, дедим.

У менга ‘хафа бўлдим’ деб ёзди. Мен ‘майли унда хафа бўлсанг’ дедим», — дейди Муниса Ризаева.

Райҳон Мунисанинг сўзларига қуйидагича изоҳ берди:
«Мен Мунисанинг гапларини эшитиб, унинг менга нисбатан қандай ҳурматсизлик билан гапирганидан ҳайрон бўлдим. Унинг сўзларида негатив жуда кўп. Ўйлашимча, у ҳали ёш қиз, унда ҳаммаси олдинда. Билмадим, балки унинг учун кун келиб қадриятларнинг мазмуни ўзгаради ва ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.

Ҳаммамиз бир хил одаммиз. Кимдир баланд, кимдир паст эмас. Оллоҳнинг олдида ҳаммамиз тенгмиз. Ҳаммамизнинг борар жойимиз бир. Ўша жойга ҳаммамиз ўз гуноҳларимиз билан борамиз ва улар учун ўзимиз жавоб берамиз. Шунинг учун менда ҳеч қандай эътироз йўқ, ҳаттоки унинг менга бўлган салбий муносабатига ҳам. Бу унинг ҳуқуқи, унинг танлови, тарихи ва мултфильми».

Райҳон ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ўртасидаги дўстликка ишонмаслигини ҳам айтиб ўтди. Бироқ, истисно тарзида ҳозир Россияда ижод қилаётган асли ўзбекистонлик хонанда Сўғдиёна билан узоқ йиллардан бери дўст эканлигини мисол келтирди.

Бир-биридан хафалашиб қолгани сабабига эса иккала хонанда ҳам аниқлик киритмаган.
Бир вақтлар улар қалин дўст эди. Ҳамкорликда бир неча дуэтлар ижро этган. Муниса ва Райҳон ижросидаги «Бор ёки йўқ» қўшиғи анча оммалашган.

Аввалроқ Райҳон собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаевага бахт тилаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон Муниса Ризаева билан муносабатлари совуқлашгани ҳақида гапирди (видео)