
Фото: «Дарё»
«Халқлар дўстлиги» саройида 24—25 февраль кунлари Зоҳиршоҳ Жўраевнинг «Сени соғиниб» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Дастурда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳам меҳмон бўлди.
«Томошабинлар билан ишлашни ўрганинглар, шу камчилигингиз бор холос», дея Шерали Жўраев ўғлининг саҳнадаги камчилиги ҳақида гапирди.
Зоҳиршоҳ Жўраев журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида мухлислар билан отасидек муносабатда бўла олмаслиги сабаби ҳақида айтиб ўтди.
- "Энди, у инсондек мухлислар билан алоқа қилолмаймиз, сабаби у инсон энг севимли санъаткор. Шунақанги одатлари, ҳаракатлари борки, фақат у инсоннинг ўзига ярашади. Бошқа бирорта қўшиқчига ярашмайди.
Отам ўзларидан келиб чиқиб гапиряптилар. Мен ҳали бемалол ҳаракат қила олмайман, мен ҳали у ишларни қилишга лойиқ эмасман. Ҳали бирорта қўшиқчи улардек бемалол шоҳона ҳаракат қилишга лойиқ эмас. У инсоннинг ўз мавқейи бор, у инсонга ярашади", - дейди Зоҳиршоҳ Жўраев.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар