22:23 / 01.05.2020
6 411

Ижтимоий тармоқда Рашид Xалиқов ҳашаматли ҳаётини кўз-кўз қилгани ҳақидаги хабарга вазирлик муносабат билдирди (видео)

Ижтимоий тармоқда Рашид Xалиқов ҳашаматли ҳаётини кўз-кўз қилгани ҳақидаги хабарга вазирлик муносабат билдирди (видео)

Сал аввал Мўътабар Тожибоеванинг фейсбукидаги O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа ижтимоий тармоғи орқали карантин бўлишига қарамасдан оддий халқнинг қурби етмайдиган нозу-неъматлар, хашаматли уй жойларини ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қилувчи санъаткорлар тўғрисида улашган эътирози оммалашган эди.

Юқоридаги видеодан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқда эълон қилинган пост юзасидан Маданият вазирлиги изоҳ берди.
Ушбу муносабатда айтилганидек Рашид Халиковнинг уйда қолиб, оила даврасида бўлиши ва улар билан бир қозонда пиширилган таомни тановул қилиб кўрсатишига Маданият вазирлиги назорат ўрнатмайди. Шу билан бирга, яшаётган уй-жойини санъаткор ўзининг иқтидори билан барпо қилган.

Санъаткорнинг қўшиғи ёки клипи маданият этикасига тўғри келмасагина, вазирлик бу масала юзасидан қонун доирасида тегишли чоралар кўриши мумкин, аммо унинг шахсий ҳаётига Маданият вазирлигининг аралашуви ҳеч бир қоидага тўғри келмайди.

Шунингдек, санъаткорнинг инстаграм саҳифасига қўйилган ҳаволанинг мақсади карантин вақтида уйда қолиб, вақтини оила даврасида ўтказишини намойиш қилиш бўлган. Шу билан биргаликда ушбу санъаткор пандемия даврида кам таъминланган оилаларга хайрия ишларини ташкил этиб келмоқда.

"Йиллар давомида халқ хизматида бўлиб, унинг рози ризолигини олиб ҳамда 30 йил давомида хайрия қилаётганлигимни ҳеч қачон ошкора қилмаган эдим, мен каби бошқа санъат аҳли ҳам шундай ишлар қилиб келишмоқда. Ахир "чап қўлинг берганини ўнг қўлинг билмасин" деган нақл борку, биз хайрия ишларимизни кўз-кўз қилишдан қочамиз, барчаси худо йўлига", деб жавоб берди Рашид Халиқов.

"Агар, юқорида келтирилган ҳавола орқали кимнингдир нафсониятига теккан бўлсак, узримизни сўраймиз. Келинг, биргаликда карантин қоидаларига риоя қилиб, унинг юртимиздан тезроқ кетишида бирлашайлик. Бугун Ўзбекистон халқи Давлат раҳбари раҳнамолигида бирлашганини кўряпмиз, бу дегани коронавирус ҳам бизни яқин кунларда тарк этади ва биз яна юртдошларимиз билан тез кунларда дийдор кўришамиз", дейди санъаткор ўз жавобида.

Рашид Xалиқов карантин
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)