10:23 / 12.05.2020
1 466

Озодбек Назарбеков «Уйдаги юлдузлар» ғолиблари аниқланганини маълум қилди

Озодбек Назарбеков «Уйдаги юлдузлар» ғолиблари аниқланганини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан эълон қилинган «Уйдаги юлдузлар» танлови якунига етди. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков ўз каналида маълум қилди.

Унга кўра:
1. «Энг яхши чолғу ижрочиси» номинацияси ғолиби.
Муяссархон Фидаева -100 балл.
Ўзбекистон Давлат Консерваторияси «Академик ижрочилик» факултети «Халқ чолғуларида ижрочилик» бўлими 2-босқич талабаси

2. «Энг яхши хонанда» номинациясининг Ананавий хонандалик ва мақом йўналиши ғолиби
1. Кушанова Клара (ҳаваскор) «Сабо билан»-99 балл.
Самарқанд вилояти Пойариқ тумани Эрназарқўрғон қишлоғи

«Энг яхши ҳунарманд» номинацияси ғолиби 96 балл
1. Туратова Муҳаббат Жиззах вилояти Бахмал туман Музбулоқ МФЙ Зартепа маҳалласи «Гиламдўзлик ҳунари»

«Энг яхши рақс» номинацияси ғолиби 100 балл
1. Ражабов Асилбек.
Сурхондарё вилояти Денов тумани. Тошкент вилояти Қибрай тумманидаги 34-мактабнинг 5-синф ўқувчиси.

«Энг яхши рассом» номинацияси бўйича танлов ғолиби
1. Омадбек Комилов томонидан тақдим этилган сурат-96 балл.
Андижон вилояти Избоскан тумани, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон вилоят Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби 11-синф ўқувчиси

Юқоридаги ғолиблар Маданият вазирлиги томонидан икки миллион сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланадилар.

«Уйдаги юлдузлар» танловининг хонандалик йўналиши бўйича лауреатлари ҳам аниқланди:

Қуйидагилар:
«Энг яхши хонанда» Бахшичилик йўналиши лауреати
Жўрақулов Шаҳриёр бахши - 97 балл.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ижро этган асари: «Коронавирус йўқ бўлсин».

«Энг яхши хонанда» номинациясининг Академик хонандалик ва опера йўналиши лауреати
Нуратдинов Тимур - 98 балл.
Қорақалпоғистон республикаси. Ижро этган асари: «Ўргилай»

«Энг яхши хонанда» номинацияси Эстрада йўналиши лауреати
Ҳамидова Нигора, Ижро этган асари: «Кўчалар» — 99 балл.
Сирдарё вилояти Боёвут тумани

Ушбу номзодларга эса фаол иштироки учун Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиқлари топширилади.

Озодбек Назарбеков Уйдаги юлдузлар
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)