20:53 / 28.07.2020
4 331

Актёр Рихситилла Абдуллаев: Дилноза Кубаевани рашк қиламан

Актёр Рихситилла Абдуллаев: Дилноза Кубаевани рашк қиламан
«MY5» телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувининг навбатдаги сонида таниқли актёр ва сухандон Рихситилла Абдуллаев меҳмон бўлди.
Суҳбат давомида Рихситилла Абдуллаев актриса Дилноза Кубаевани қизғанишини маълум қилди.

Фото: Instagram / @rixsitilla_abdullayev
«Дилноза билан илк марта ‘Андишали келинчак’ спектаклида партнёр сифатида ишлаганмиз. Мен Арслонбек, Дилнозахон Олмахон ролини ижро этган.

Дилнозани партнёр сифатида рашк қиламан. Рустам Саъдиев ва Гулчеҳра Жамилова, Лола Элтоева ва Алишер Ҳамроев, Зуҳра Ашурова ва Бекзод Муҳаммадкаримов каби томошабинларнинг севимли киножуфтликлари бор. Умуман олганда, ҳамма актёрнинг ўз партнёри бор.

Кўп мухлислар Дилноза Кубаева билан чиройли жуфтликсиз, деб айтади. Дилноза билан ҳозирда ‘Ўзбекча ажрашиш’ деган кинода эр-хотинлар образини гавдалантирмоқдамиз. У янги фильмда маҳалла раиси ролини ижро этади
», — дейди Рихситилла Абдуллаев.

Актёр, шунингдек, «Севги» деб номланган телесериал ҳам суратга олинганини ҳам айтиб ўтди. Ушбу телесериалда ҳам бош ролларни Рихситилла Абдуллаев ҳамда Дилноза Кубаева ижро этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)