Диёрa Алимова Дилноза Кубаевага қай даражада ўхшайди? (видео)

Ёш ва истеъдодли актриса Диёрa Алимова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаеванинг нафақат шогирди, балки айрим жиҳатлари билан унга ўхшаш ижодкорга ҳам айланмоқда. Актриса «Омон-омон» кўрсатувида меҳмон бўлиб, устозига бўлган ҳурмати ва ундан ўрганганлари ҳақида сўзлаб берди.
Диёрa Алимованинг айтишича, Дилноза Кубаевани болалигидан яхши кўриб, ижодини кузатиб келган. У айнан шундай санъаткор билан бирга ишлаш ва бир саҳнада рол ижро этиш имкониятини катта омад деб билади.
«Дилноза Кубаева — менинг устозим. Улар билан ишлаш менга жуда катта омад келтирди. Мен уларни ёшлигимдан жуда яхши кўрардим. Ҳақиқатан ҳам, чин дилдан яхши кўрган актрисангиз билан бир ролда ўйнашингиз, унинг ижодини кузатиб, унга ўхшашга ҳаракат қилишингиз бежиз эмас экан. Хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам, вақт ўтиб, қайсидир маънода унга ўхшаб бораркансиз», — дейди Диёрa.
Дарҳақиқат, ёш актрисанинг устозига бўлган меҳри ва ҳавасини унинг сўзларидан ҳам англаш мумкин. Хўш, сизнингча, Диёрa Алимова ва Дилноза Кубаева бир-бирига қанчалик ўхшайди? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!






























Изоҳлар 0
…