16:43 / 23.09.2020
5 947

Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео)
Фото: YouTube
Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда актриса YouTube’даги ЯшинТВга берган интервьюсида гапириб берди.

- "Дадам 63 ёшларида ҳаж сафарига борган эдилар, исмлари Қурбон эди, яъни Қурбон ҳайитида таваллуд топганлари учун Қурбон қўйишган экан. Ўша ерда айнан, Қурбон ҳайити куни, туғилган кунлари куни оламдан ўтдилар. Ўзи 8 август куни туғилган кунлари.

Агар отам ёнимда бўлсалар, раҳмат деган бўлардим, чунки шундай инсоннинг фарзанди бўлганимдан фахрланаман. Менга яхши тарбия берганлар. Ҳеч қачон ёлғон гапирмаслик, ҳақиқатни гапириш кераклиги ҳақида ўргатганлар, жуда ҳам кўп жойларда отамнинг тарбияси билан юрганман. Қиз бола учун отанинг ўрни жуда юқори
", - дейди Баҳора Арслонова.

Маълумот учун, Баҳора Арслонова «Зурриёт», «Иснод», «Комила», «Жоним Азобда» каби фильмлар ва бир қанча сериалларда бош ролларни ижро этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео)