Қозоғистон «Борат»ни енга олмади. Энди мамлакат сайёҳларни жалб этиш учун унинг иборасидан фойдаланмоқда

1 дақиқа ўқиш2.6K
Қозоғистон «Борат»ни енга олмади. Энди мамлакат сайёҳларни жалб этиш учун унинг иборасидан фойдаланмоқда
Фото: «Krpress.ru»
Қозоғистон ва «Борат» фильми муаллифлари ўртасидаги муносабатлар мураккаб. Актёр Саша Барон Коэн ушбу фильмда мамлакатни жуда қолоқ, унинг фуқароларини жуда оми қилиб кўрсатгани туфайли ундан узоқ вақт хафа бўлиб юришган. Аммо фильм чиққанидан кейинги 14 йил ичида нимадир ўзгарганга ўхшайди, деб ёзади Meduza.

Иккинчи «Борат» фильми премьераси арафасида Қозоғистон ичида туризмни реклама қилишга масъул бўлган Казакҳ Тоурисм миллий компанияси «Казахстан. Нраица!» (инглизчада «Kazakhstan. Very nice!» деб янграйди) шиори билан реклама чиқарди. Бу иборани Коэннинг қаҳрамони, қозоғистонлик журналист Борат Сагдиев фильмда ҳадеб такрорлайверади.

The New York Times газетаси реклама муаллифлари билан боғланди. Улар Қозоғистон телевидениесида саёҳатлар ҳақидаги кўрсатув бошловчиси америкалик Деннис Кин ва унинг ҳамкасби, режиссёр Ермек Утемисов бўлиб чиқди. «Нраица!» иборасини реклама шиорига айлантириш таклифи билан улар Kazakh Tourism’га мурожаат қилган.

Утемисовнинг фикрича, 14 йил ичида Қозоғистонда янги авлод етишиб чиққан, улар Коэнни яхши кўради, унинг юморини тушунади ва ҳеч нарсадан хафа бўлмайди.

Коэннинг ўзи эса унинг фильмларидаги Қозоғистон ҳақиқий Қозоғистонга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган «сохта» мамлакат эканлигини айтган. Америкаликлар бу мамлакат ҳақида деярли ҳеч нарса билмаганлиги учунгина у айнан Қозоғистонни танлаган. Коэннинг ўзи Қозоғистонни «ажойиб», унинг аҳолисини эса мағрур ва замонавий деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, актёр ва комедиант Саша Барон Коэн «Диктатор» ва «Борат» фильмларидаги роли сабаб Қозоғистон ва Тожикистонга кириши тақиқланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?