23:00 / 03.11.2020
8 827

Актёр Улуғбек Юнусов Улуғбек Қодировни АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди (видео)

Актёр Улуғбек Юнусов Улуғбек Қодировни АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Улуғбек Юнусов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Актёр Улуғбек Юнусов ҳамкасби ва дўсти Улуғбек Қодировнинг АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди.

- "Улуғбек Қодиров менга телефон қилиб ‘дўстим, Америкага кетяпман’, деди. Унгача АҚШга бир неча маротаба бориб келгани учун унинг бу гапи оддий туюлиб, ‘қачон келасан’, дедим. ‘Мен узоқроқ вақтга кетяпман ўртоқ’, деди. Хайрлашдик.

У актёрнинг кетиб қолиши, рейтингда биринчи ўринда турадиган актёримизнинг нимагадир қониқмасдан кетиб қолиши, бу сиз билан бизга уят. Бу жуда катта уят. Ундан аввал худди шунақа даражада, рейтингда бўлган вақтларида Беҳзод Муҳаммадкаримов АҚШга кетиб қолган эдилар. Улар мени актёрлик йўналиши бўйича устозим ҳисобланадилар. Уларни нимага кетганларини икир-чикиригача биламан.

Кинода юзи бор одам учун бу жуда қийин. Нима учун кетишга мажбур бўлганини аниқ билмайман. Аммо нимагадир кетишга мажбур бўлгани аниқ.

Қанақадир функционерларимизнинг катта хатоси, очкўзлиги балки шу нарсага олиб келгандир. Қайси давлатнинг энг кучли актёри шунақа ишда ҳозир? Мисол учун, Россияда Сергей Безруков АҚШга кетса, нима бўлади, нима деб ўйлайсиз?!", - дейди Улуғбек Юнусов.

Маълумот учун, Улуғбек Юнусов «Фотима ва Зуҳра», «Сарвиноз», «Бегоналар», «Муқаддас бурч», «Жасур» фильмлари ҳамда «Сардор 1, 2, 3», «Қайтар дунё» сериалларида бош ролларни ижро этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актёр Улуғбек Юнусов Улуғбек Қодировни АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди (видео)