11:08 / 14.11.2020
2 855

Ҳечдан кўра кеч: Шварценеггер илк бор сериалда бош қаҳрамон ролини ўйнайди

Ҳечдан кўра кеч: Шварценеггер илк бор сериалда бош қаҳрамон ролини ўйнайди
Фото: «Gazeta.ru»
Актёр Арнольд Шварценеггер карьераси давомида илк бор сериалда бош қаҳрамон ролини ижро қилади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, сюжети номаълум бўлган сериалда «темир Арни» халқаро жосус ролини ижро қилибгина қолмай, лойиҳа продюсери сифатида ҳам фаолият олиб боради. Актёр ва продюсер Ник Санторо ўртасидаги шартнома 2020 йилнинг ёзида имзоланган.

Лойиҳа билан Арнольд рол ижро қилган «Терминатор: Генезис» ва «Терминатор: Қора тақдирлар» фильмларини суратга олган Skyданcе Телевисион студияси шуғулланган. Қайд қилинишича, мазкур лойиҳа ҳуқуқи Netflix стриминг сервиси орқали сотиб олинган.

Сериалда Арнольднинг қизи ролини «Ўлим қироли» фильмидаги роли билан яхши таниш бўлган актриса Моника Барбаро гавдалантиради. У аввалроқ «Топ Ган: Меверик» фильмида Том Круз билан бирга бош қаҳрамон ролини ижро қилган. Фильм тақдимоти пандемия сабаб 2021 йилга қолдирилган. Актриса бунга қадар «Стамптаун», «Яхши полициячи», «Нореал бўйдоқ» сингари сериалларда суратга тушган.

Дэвид Эллисон, Дани Голдберг ва Билл Бостдан ташқари, Арнольд ҳам мазкур сериалнинг продюсери ҳисобланади. Сериалнинг қачон тақдим қилиниши ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳечдан кўра кеч: Шварценеггер илк бор сериалда бош қаҳрамон ролини ўйнайди