16:26 / 15.11.2020
5 986

Дональд Трамп «Уйда ёлғиз 2» фильмида қандай пайдо бўлиб қолгани маълум бўлди

Дональд Трамп «Уйда ёлғиз 2» фильмида қандай пайдо бўлиб қолгани маълум бўлди
Фото: «ampgoo.com»
Дональд Трамп «Уйда ёлғиз 2» фильмининг эпизодида суратга тушиш учун ижодий гуруҳга шарт қўйган. Бу ҳақда фильм режиссёри Крис Коламбус Insider’га маълум қилди.

«У бизни картинада уни ҳам суратга олишимизга мажбур қилди», − таъкидлайди кинорежиссёр. Унинг сўзларига кўра, ижодий гуруҳ ўша пайтда Трампга тегишли бўлган Нью-Йоркдаги Плаза меҳмонхонасида фильмнинг айрим саҳналарини суратга олишга келишган. Албатта, бу учун улар пул тўлаган, аммо Трамп эпизод ролда иштирок этсагина, суратга олишга рухсат беришини айтган.

Картинани монтаж қилиш жараёнида Коламбус Трамп иштирок этган саҳнани қолдиришга қарор қилган, чунки буни жамоатчиликка ёқади, деб ҳисоблаган.

«Уйда ёлғиз 2» фильмидан ташқари, Трамп 1990 йилларда «Шериклар», «Кичкинтой ярамаслар», «Намунали эркак» ва «Эдди» каби фильм, шунингдек, «Беверли-Хиллз шаҳзодаси», «Энага» каби сериалларда эпизод ролларни ижро этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дональд Трамп «Уйда ёлғиз 2» фильмида қандай пайдо бўлиб қолгани маълум бўлди