Озодбек Назарбеков Тош ҳовли девори бузилиши ҳақида: «Бу – жиноят»
1 дақиқа ўқиш3.2K

Фото: Маданият вазирлиги
«Тез орада бунга алоқадор барча жиноятчиларга тегишли чоралар кўрилади», – деди маданият вазири. Маданият вазири Озодбек Назарбеков Хивадаги Тош ҳовли саройи деворининг бир қисми амалга тартибга зид равишда бузилганига муносабат билдирди.
Kun.uz нашрининг хабарига кўра, вазир ҳолатни прокуратура ўрганаётганини маълум қилган.
«ЮНЕСКО рўйхатига кирадиган ушбу обиданинг деворлари бузилиши бўйича прокуратура ходимлари тегишли ишларни олиб боришяпти. Бу – жиноят ва тез орада бунга алоқадор барча жиноятчиларга тегишли чоралар кўрилади.
Лекин бунинг ўзи етарли бўлармикан? Бизда аввало маданий меросга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Токи жамиятда тарихий обидаларни асраб-авайлаш муҳити шаклланмас экан, 50 йилдан кейин ҳам ҳар гал бу ҳолат такрорланганда «Маданият вазирлиги каерга қараяпти?» деган саволлар айланаверади», – деди Назарбеков Тошкент ёшлар форуми доирасида ўтказилган «Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030» мавзусидаги мулоқотда.
Эслатиб ўтамиз, 1832–38 йилларда қурилган сарой деворининг бир қисми 2020 йил декабрь ойида бузилди.
Ичан-Қалъа масъуллари буни девордаги оғиш билан изоҳлаб, девордан олинган ғиштлар «бутунлигича ўз ўрнига қайтариб терилиши»ни айтмоқда. Маданий мерос департаменти эса реставрация лойиҳаси илмий-эксперт кенгашидан ўтказилмаганини маълум қилган.

- #Озодбек Назарбеков
- #Тош ҳовли
- #Маданият вазири
- #Хива девори
- #Жиноятчилар чоралари
- #Маданий мерос
- #Жиноят ҳолати
- #Тарихий обидалар
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…