22:05 / 03.02.2021
986

«Ўзбеккино» МАда россиялик машҳур режиссёр билан учрашув ташкил этилди

«Ўзбеккино» МАда россиялик машҳур режиссёр билан учрашув ташкил этилди
Бугун «Ўзбеккино» Миллий агентлигида режиссёр, актёр ва сценарист Жаник Файзиев билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов, режиссёр Муҳаммадали Искандаров ҳамда ёшлар иштирок этишди. Учрашув аввалида «Мен террорчи эмасман» фильми намойиш этилди.

Сўнгра Жаник Файзиев фильм ҳақида ўз фикрларини билдириб, кинокартинанинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида гапирди. Шунингдек, у режиссёр бўлиш ниятида юрган ёшларга режиссёрлик ва актёрлик санъатини ўрганиш, етук киномутахассис бўлиб етишишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича маслаҳатлар берди.

Агентлик томонидан ёшлар учун экскурсиялар, маҳорат дарслари, кастинглар ташкил этила бошланди. Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланмоқда. Бугунги учрашув хам ёш киноижодкорларга янада куч ва шижоат бағишлади.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » «Ўзбеккино» МАда россиялик машҳур режиссёр билан учрашув ташкил этилди