22:22 / 03.03.2021
980

Ўзбекистонлик дижей Тошкент телеминорасида ўз мусиқий тўпламини тақдим этди (видео)

Ўзбекистонлик дижей Тошкент телеминорасида ўз мусиқий тўпламини тақдим этди (видео)
Фото: YouTube
Roger Gunn тахаллуси остида ижод қилаётган Сарвар Пўлатов ўзининг YouTube’даги каналига Тошкент телеминорасида ижро этган муаллифлик ҳамда хорижий мусиқаларни жойлади.

Маълумотларга кўра, Сарвар Пўлатов Мilliy ТV кўнгилочар телеканалининг мусиқий продюсери ҳисобланади. Ажабланарлиси шундаки, у илгари профессионал теннисчи бўлган.

Roger Gunn’нинг трек ҳамда ремикслари Revealed ва Enormous Tunes каби халқаро лейбллардан ўрин олган. Улар дунёдаги энг машҳур дижейлар – Benny Benassi, Don Diablo, Afrojack, Blasterjaxx, Hardwell, Mr. White, Thomas Gold ва бошқалар томонидан ижро этилади.

Унинг бундан аввалги видеоси орқали мухлислар нафақат мусиқадан, балки Чимён тоғларининг гўзаллигидан ҳам баҳраманд бўлган эди.

Маълумот учун, Roger Gunn – ўзбек мусиқачиси, дижей ва продюсер. У мусиқанинг маълум бир услубидагина эмас, турли жанрларда ижод қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонлик дижей Тошкент телеминорасида ўз мусиқий тўпламини тақдим этди (видео)