16:28 / 14.03.2021
1 372

Неслиҳан Атагул, Фаҳрие Эвжен ва бошқа турк актрисаларининг оналари (фото)

Неслиҳан Атагул, Фаҳрие Эвжен ва бошқа турк актрисаларининг оналари (фото)
Нафақат турк, балки бутун дунё мухлисларининг меҳрига сазовор бўлган гўзал турк актрисаларининг муваффақиятга эришишида оналарининг кўмаги катта. Қуйида баъзи турк актрисаларининг оналари билан бирга тушган фотоларини томоша қилишингиз мумкин.

Ализе Гордум ва Ваҳиде Перчин

Фото: Turk Cinema
Ваҳида Перчин «Она» фильмидан ташқари «Муҳташам юз йил» сериалида ҳам қизи билан бирга суратга тушиб улгурган. Ализе ҳали карьера борасида етарлича машҳурликка эришмаган, онаси эса тажриба ва муваффақият борасида унга намуна бўла олади.

Неслиҳан Атагул ва Периҳан Читлак

Фото: «Яндекс Дзен»
Актриса беларус миллатига мансуб онасига икки томчи сувдек ўхшайди. Уларнинг суратига назар ташлаб, ўзига хос латофат ва гўзал ҳусн Неслиҳанга онасидан ўтган, деган хулосага келиш мумкин.

Фаҳрие ва Ҳатиме Эвжен
[media=https://www.instagram.com/p/BUFG1eMFrON/?utm_source=ig_embed]
Фаҳрие онасининг ёшлигига жуда ҳам ўхшайди, аммо у онасининг ёшлигидан кўра ҳозирги даврини Instagram саҳифасига муҳрлашни афзал билади. Онасини қаттиқ ҳурмат қиладиган актриса унинг суратини фойдаланувчилари билан бўлишишни канда қилмайди.

Демет Ўздемир ва Айшен Шенер

Фото: «Яндекс Дзен»
«Тонг қуши» сериали юлдузи мухлисларидан оила аъзоларини яширмайди ва Instagram саҳифасида у билан тушган суратларни жойлаб туради. Бошқалардан фарқли равишда Демет ва онасининг ташқи кўринишида умумийликларни топиш қийин.

Туба ва Хандан Буюкустун

Фото: «Яндекс Дзен»
Хандан қизидаги санъатга бўлган қизиқиш ва истеъдодни жуда ҳам эрта пайқаган. Мактаб йилларида Туба рақс ва расм чизиш тўгарагига қатнаган. Унинг Туркиянинг энг машҳур актрисаларидан бири бўлишида онасининг ҳиссаси катта.

Неслиҳан Атагул Фаҳрие Эвжен

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Неслиҳан Атагул, Фаҳрие Эвжен ва бошқа турк актрисаларининг оналари (фото)