18:00 / 20.06.2021
24 355

«Қодирхон» сериали қаҳрамони Маржона Мирзаалиева Даврон Асқаров билан муносабатларига ойдинлик киритди (видео)


Фото: YouTube
«Қодирхон» сериали қаҳрамони Маржона Мирзаалиева партнёри Даврон Асқаров билан муносабатларига ойдинлик киритди.
Бу ҳақида актриса YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида маълум қилди.

"Даврон Асқаров яхши инсон, жуда яхши партнёр, яхши ҳамкасб. Ҳаётда шунчаки ҳамкасбмиз. Кино бошқа, ҳаёт бошқа. Кўп мухлислар кинода кўрганларидек қабул қилишди, лекин орамизда ҳеч қандай жиддий муносабат йўқ.

Даврон Асқаров мендан ойликка кичкина. У билан Instagram stories’лар қўймаётганим сабаби оддий, фильм съёмка жараёнлари тугаган. Ҳамма ўзининг ҳаёти билан яшамоқда.

Instagram’да giveaway ўтказаётганимиз сабаб мен ҳаммани, шу қаторда Даврон Асқаровни ҳам unfollow қилдим. Даврон ака мени нега unfollow қилганликларини эса билмайман, балки мен unfollow қилганим учундир. Бир-биримиздан бунинг сабабларини сўрамадик ҳам.

Мен Даврон Асқаровни ҳурмат қиламан. Аниқ айтишим мумкинки, у мени севмаган. У мени партнёр сифатида кўрган", - деди Маржона Мирзаалиева.


Маржона Мирзаалиева, Даврон Асқаров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Қодирхон» сериали қаҳрамони Маржона Мирзаалиева Даврон Асқаров билан муносабатларига ойдинлик киритди (видео)