13:07 / 30.07.2021
10 232

Хонанда Имрон Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган никоҳ оқшомига клиплардаги доимий ҳамкори, актриса Дурдона Қурбоновани таклиф қилмаганига изоҳ берди.


Фото: «Дарё»
Имрон бу ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.

- "Мен жуда кўп яқинларимни тўйга айта олмадим. Тошкент шаҳрига келганимга 14-15 йил бўлган бўлса, бу йил ичида мени юзтагина танишим бўлмайди. Қанча яқинларим бор, аммо уларнинг кўпчилигини тўйга айта олмадим. Уларнинг ҳаммалари мени тўғри тушуняпти. Кимнидир айта олмай қолган бўлсам, «ош қилиб бераман», деяпман, ош қилиб беряпман ҳам.

Ишонинг, кўпчилик гина қилаётганлар, ўзлари ҳам бизни тўйларига айтишмаган. Бир гап билан шундай мазмундаги саволларга нуқта қўймоқчиман. Тўйимда аммаларим, амакиларим, холаларим ҳам йўқ эди. Карантин вазиятидан келиб чиққан ҳолда бухороликлар учун Бухорода карантин талабларига тўла риоя қилган ҳолда тўй қилдик. Ортиқча гап-сўзлар кўпаймаслиги учун тўйни ҳам соат 20:00 да тугатганмиз.

Аёлим Дурдона Қурбонова билан ҳамкорлигимизни жуда яхши тушунади. Умуман у шоу-бизнесни жуда яхши тушунади. Касбимни яхши билгани учун қизлар билан боғлиқ ортиқча саволлар ҳам бермайди. Илоҳим охиригача шундай, бўлсин.

Ҳеч ким ҳеч кимни кимдир қилиб қўя олмайди. Ҳамма нарсага Аллоҳ сабабчи. Халқимиз бизни партнёр сифатида қабул қилишди. Имрон деганда Дурдона, Дурдона деганда Имронни кўришди. Вилоятларда хизматларда юрганимизда «Дурдонага уйланади», деб ўйлаб дуолар қилишди.

Ҳамиша бирор қўшиқ ижро қилганимиздан сўнг YouTube тармоғига жойлаштираман. Агар ушбу қўшиғимиз қисқа фурқсатда миллион маротаба тингланса, албатта, унга видео клип суратга оламиз. «Ёмон қиз» қўшиғимиз Дурдона Қурбоновагача хит эмас, мега хит даражасига чиққан эди. Видео клип телевидениега ўтмагани учун қайта клип олгандик. У клипни ҳам жуда яхши кутиб олишди.

«Кўрмасам бўлмас» қўшиғининг ўзи 10 миллион маротаба мухлислар томонидан тингланган. Бу қўшиқ ҳам видео клипгача оммалашган эди. Клипимиз рекордни ҳам янгилаган. Аллоҳга шукр.

Агар Дурдона Қурбонова менга маъқул келмаса, уни клипга олиб нима қилардим, менга уни зарари тегадиган бўлса, унга пул бериб, клипимда ўйнатиб нима қилардим.

У билан ижодимизни яхши кутиб олишгани учун ҳам кетма-кет учта лойиҳада бирга ишлаганмиз. Дурдона баъзида менга салом бермай ўтиб кетади ёки мен уни кўрмай ўтиб кетишим мумкин. У билан ижодий ҳамкорликдан бўлак яқинлигимиз йўқ.

Дурдона билан ҳали қиладиган ишларимиз кўп, ижодий ҳамкорликларимиз кўп. Бирин-кетин кутилганда ёки кутилмаганда биргаликдаги лойиҳаларимиз чиқади", - Имрон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Имрон Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган никоҳ оқшомига клиплардаги доимий ҳамкори, актриса Дурдона Қурбоновани таклиф қилмаганига изоҳ берди.