09:30 / 09.09.2021
1 971

Турк актрисаси Ҳазал Кайа «Марашли» сериали ижодкорларининг янги лойиҳасида иштирок этади

Турк актрисаси Ҳазал Кайа «Марашли» сериали ижодкорларининг янги лойиҳасида иштирок этади
Фото: Milliyet
Турк киносаноати вакиллари томонидан суратга олинган «Марашли» сериали энг муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлган эди. Алина Боз ва Бурак Дениз жуфтлик ролини гавдалантирган сериал мухлислар меҳрига сазовор бўлганига қарамай, бир қатор сабабларга кўра муддатидан аввал тугатилган. Аммо бу билан тўхтаб қолмаган сериал ижодкорлари тамоман янги сериал тақдим қилишни режалаштирган.

Туркиянинг Fox Тв телеканалида эфирга узатиладиган сериал Med Production канали томонидан суратга олинади. Арда Саригун режиссёрлик қиладиган мазкур лойиҳада бир муддат ижодий танаффус қилган актриса Ҳазал Кайа бош қаҳрамон ролини ижро қилади. Шунингдек, янги ижод намунасида томошабинлар «Уйғониш: Буюк Салжуқий»даги роли билан маълум бўлган Бугра Гулсойни ҳам кўриши мумкин бўлади.

Янги лойиҳа Японияда суратга олинган «Севги ҳикояси» (A love story) сериалига адаптация бўлади. Аслида Мед Япим раҳбари Фатиҳ Аксой 2018 йилдаёқ ушбу сериални экранлаштиришни мўлжаллаган, аммо бу амалга ошмаган. Шунга қарамай, янги мавсумда томошабинлар уни экранларда кўриши мумкин бўлади. Танқидчилар олдиндан бирор нарса дейишга шошилмайди, фикрлар илк эпизодлардан кейин билдирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актрисаси Ҳазал Кайа «Марашли» сериали ижодкорларининг янги лойиҳасида иштирок этади