09:58 / 18.09.2021
3 318

Ўзбекистон халқ артисти вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти вафот этди
Таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашевнинг вафоти ҳақида «Фейсбук»даги Tashkent Retrospective саҳифаси хабар берди.

Шуҳрат Иброҳимович Эргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. У лифт заводида монтажчи бўлиб ишлаган. Кейинроқ Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1968).

Ўқишни тугатгач, Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида бир қатор қизиқарли образларни яратган.

1970 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида иш бошлаган. У кино актёри сифатида Элёр Ишмуҳаммедовнинг «Нозиклик» (1966) фильмида дебют қилган.

Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмларда роль ўйнаган: «Дилором» (Мони), «Қўмондоннинг қайтиши» (Маусер), «У ёлғиз эмасди» (Акбаров), «Қора консулнинг ўлими» (Жамол Убайдулла), «Семурғ» (Шерзод), «Бу яхши йигит» (Тимур), «Мен сенга шаҳар бераман» (ҳайдовчи), «Учрашувлар ва ажралишлар» (Шуҳрат), «Шумбола»(киночи), «Илк йўловчилар» (Акбаров) ва шулар жумласидан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон халқ артисти вафот этди