Турк актёри Бурак Ўзчивит ҳамкасбларини ҳақорат қилгани учун 4 йилга қамалиши мумкин

1 дақиқа ўқиш10.6K
Турк актёри Бурак Ўзчивит ҳамкасбларини ҳақорат қилгани учун 4 йилга қамалиши мумкин
Фото: Instagram / @burakozcivit
Ўзбек мухлисларига «Севги изтироби», «Чолиқуши» сериалидаги роли билан яхши маълум бўлган Бурак Ўзчивит ҳамкасбларини ҳақорат қилгани сабаб қамоққа олиниши мумкин.

Аввалроқ Бурак Ўзчивитнинг айни вақтда суратга олиш ишлари давом этаётган «Қурилиш: Усмон» сериалидаги ҳамкасблари уни ҳақорат қилганликда айблаб, полицияга шикоят қилгани ҳақида хабар берилганди. Бу воқеа 2020 йил декабрда содир бўлган бўлиб, жамоадаги оператор ёрдамчисининг сўзларига кўра, Буракнинг оғзидан чиққанларни эшитиб, суратга олиш майдончасидагилар шокка тушиб қолган ва ҳеч ким лом-лим дея олмаган.

Туркиянинг NTV каналининг маълум қилишича, Истанбулдаги Бейкоз тумани бош прокуратураси суратга олиш жамоасининг шикоятини кўриб чиққан. Суратга олиш жамоаси сўроқ қилинганидан кейин даво очилган. Унга кўра, Ўзчивит 4 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Яқин кунларда биринчи суд йиғилиши бўлиб ўтади.

Аввалроқ Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг ўғли Каран таглик рекламасида суратга тушгани, унинг 5 сониялик кўриниши учун катта миқдорда маблағ тўлангани ҳақидаги маълумот резонанс келтириб чиқаргани ҳақида хабар берилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?