15:53 / 08.12.2021
3 681

Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева туфайли хонанда бўлиш орзуси армон бўлиб қолганини айтди

Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева туфайли хонанда бўлиш орзуси армон бўлиб қолганини айтди
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова «Sb.uz» YouTube каналига берган интервусида қачонлардир хонанда бўлишни орзу қилгани, консерваторияга ҳужжат топширмоқчи бўлганида таниқли бастакор Дилором Омонуллаева бунга тўсқинлик қилгани ҳақида сўзлаб берди.

«Жудаям хонанда бўлишни орзу қилганман. Ҳам дизайнер, ҳам хонанда бўламан, деган орзу болаликдан бўлган менда. Кино соҳасида ишлашни умуман орзу қилмаган эканман. Дизайнерлик соҳасини ўқиб тугатдим, уйдагиларимнинг истагига кўра Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳам битирдим. Олий маълумотлиман, лекин нимадир етишмаяпти менга. Мусиқани жуда ҳам яхши кўраман. Ҳаттоки уйимда фортепианом бор.

Болаликдан чалганман, Дубайга борганимда ўзимга гитара сотиб олганман. Мусиқанинг ҳаётимга бошқача таъсири бор эди. Кейин иккинчи мутахассислик бўйича консерваторияда ўқийман, деб бордим. Не-не умидлар билан бориб Дилором Омонуллаева деган инсонга учраб турибманку. Мана шу ери ёмон бўлган. У аёл менга шунақанги ёмон муносабатда бўлганки, мусиқа санъатига бўлган меҳримни сўндириб юборган.

Ўша аёл сабабли шу ўқишга бўлган иштиёқим сўниб қолган. Кейин билсам, у аёл жуда кўпчиликка таълим берган профессор экан. Лекин кўплаб эстрада хонандаларининг дилини оғритиб, кўпчиликка зарба берган, керак бўлса, кўнглини қолдирган устозлардан бири экан. Мен уларни ёмонламоқчи эмасман. Ижодларини ҳурмат қиламиз. Умрлари узоқ бўлсин
», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева туфайли хонанда бўлиш орзуси армон бўлиб қолганини айтди