Ўзбекистонга коронавирус кириб келгач, карантин даврида тиктокер ва вайнерлар ижоди янада гуркиради. Кафтдек смартфон орқали машҳурликка эришаётган йигит-қизларнинг видео чиқишлари тез оммалашмоқда, уларни миллионлаб одамлар кузатмоқда. Вайнерларга ўз маҳсулотини реклама қилдираётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. «Дарё» бугунги кундаги энг таниқли вайнерлар маҳсулот ёки хизмат турини Instagram саҳифасида қанча маблағга реклама қилишига қизиқди.
Суриштирув давомида маълум бўлишича, машҳур вайнерларнинг саҳифасидаги энг арзон реклама нархи 300 доллар, энг қиммати эса 3 000 долларни ташкил этади.
Озод Хуррамов
Фотоколлаж: «Дарё»
Liil Xurramov тахаллуси билан танилган Озод Хуррамовнинг 1,6 миллион обуначиси бор. Унинг Instagram саҳифасидаги stories’га 15 секундлик реклама жойлаш нархи 500 доллар, лентага бир дақиқалик реклама видеони жойлаштириш эса 2 000 долларни ташкил этади.
«Афандининг қизлари»
Фото: Instagram
Уч резидент қизлардан иборат «Афандининг қизлари» жамоаси жамиятдаги қатор оғриқли муаммоларни олиб чиқиши билан омма назарига тушган. Улар, асосан, банк хизмат турлари ва аёллар кийим-кечакларини реклама қилади. Гуруҳ аъзолари: Нигора Абдуллахонова, Муборак Абдуллаева ҳамда Нигина Жабборова рекламани stories’га жойлаш учун 900 доллар, лентага жойлашга эса 1 800 доллар ҳақ олади. Мазкур тўловни амалга оширган тадбиркор маҳсулоти учала вайнернинг ҳам Instagram саҳифасига жойланади.
Dili.me
Фотоколлаж: «Дарё»
Актёр сифатида ҳам мухлисларини топаётган Dili.me’нинг Instagram тармоғида 1,8 миллион одам кузатади. У 15 секундлик рекламани stories’га жойлаш учун 500 доллар олади. Лентага реклама жойлаштириш нархи 2 500 доллар бўлиб, у вайнернинг саҳифасидан ҳеч қачон олиб ташланмайди.
Озода
Фотоколлаж: «Дарё»
1,1 миллион кузатувчига эга Озоданинг Instagram саҳифасидаги stories’га реклама жойлаш нархи 300 доллардан 500 долларгача, аккаунтига реклама жойлаштириш эса 1 500 доллардан 2 500 долларгачани ташкил этади.
Тимур Алихонов
Фото: Instagram /@alixonov_timur
537 минг кузатувчиси бўлган Тимур Алихоновнинг ҳам саҳифасидаги stories’га 15 секундлик реклама жойлаштириш 500 доллар туради. Маҳсулотини лентада реклама қилдириш ниятидаги тадбиркорлар эса 2 000 доллар тўлаши лозим.
Хонзода
Фото: Instagram /@xanna_official
Xanna тахаллуси остида фаолият юритувчи Хонзоданинг фолловерлари сони 1,3 миллион нафар. У ўзи қатнашган 15 секундлик рекламани stories’га 400 долларга жойлайди. Агар тайёр реклама бўлса, бу нарх 100 долларга арзонлаб, 300 долларни ташкил этади. Лентага реклама жойлаш эса 1 000 доллар.
Мitti.vine
Фото: Instagram /@mittivine
Mitti.vine тахаллуси билан машҳурликка эришган Фарҳод Манноповнинг обуначилари 780 мингдан ортиқ бўлиб, аккаунтидаги stories’га реклама жойлаштириш нархи 400 доллардан 700 долларгача туради. Маҳсулот ёки хизмат турини лентада реклама қилиш эса 2 500 доллар этиб белгиланган.
Мitti.me
Фотоколлаж: «Дарё»
Асл исм-фамилияси Улуғбек Шодибеков бўлган вайнер Mitti.me салкам 900 минг фолловерга эга. Унинг саҳифасида реклама жойлаштириш бошқа блогерларга нисбатан бироз қиммат. 30 секундлик рекламани stories’га жойлаши 700 доллар. Аккаунтига реклама жойлаштириш эса 3 000 долларни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди