“Mittivine” жамоаси аъзоси Бону Икромова Instagramдаги реклама нархлари ва даромади ҳақида гапирди (видео)

1 дақиқа ўқиш421
“Mittivine” жамоаси аъзоси Бону Икромова Instagramдаги реклама нархлари ва даромади ҳақида гапирди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Миттивине" жамоаси аъзоси Бону Икромова Instagramдаги бир реклама пости учун 1200 доллар, Сториес учун эса 400 доллар нарх белгиланганини маълум қилди.
  • Унинг ойига даромади 5 минг доллардан кўпроқни ташкил этади, аммо аниқ суммани ошкор қилишдан бош тортди.
  • Бону Икромова болалигидан от минишга қизиққан ва Ўзбек жанг санъати бўйича қора белбоғ соҳиби ҳисобланади.

Блогер ва спортчи Бону (Меҳринисобону) Икромова “PulNews” кўрсатувидаги суҳбатда блогерлик фаолиятидан ташқари спортга бўлган қизиқиши, Instagramдаги реклама нархлари ва даромади ҳақида ҳам гапирди.

У болалигидан от минишга қизиқиши, шунингдек, Ўзбек жанг санъати бўйича қора белбоғ соҳиби эканини маълум қилди. Бону “Mittivine” жамоасига қўшилишидан аввал ушбу спорт тури бўйича болаларга мураббийлик ҳам қилганини айтди.

Блогер ёшлигида яхши кўрган оти унинг кўз ўнгида нобуд бўлганидан сўнг бир муддат отлардан узоқ юрганини ҳам яширмади. Вақт ўтиб, бир дўсти сабаб яна отларга меҳр қўйганини билдирди.

Кўрсатув бошловчиси Жаҳонгир Латипов Бонунинг Instagramдаги видеолари миллионлаб томоша қилинишини таъкидлаб, ундан реклама нархларини сўради.

Бону Икромова Instagramдаги бир реклама пости 1200 доллар, Stories эса 400 доллар туришини очиқ айтди.

Шундан сўнг ундан ойига тахминан қанча даромад топиши сўралди. Блогер аниқ суммани айтишдан бош тортиб, оиласида болалигидан даромадни бошқаларга ошкор қилмаслик кераклиги уқтирилганини айтди.

“Мен ёшлигимдан, тўғрироғи, пул ишлаб топишни бошлаганимдан бошлаб, ‘Даромадингни ҳеч кимга айтма’, дейишган. Ҳозир эса ‘Mittivine’ жамоасига қўшилиб, ўз талабларим ва хоҳишларимга, шунингдек, уйдагиларнинг эҳтиёжларига етадиган пул ишлаб топаман. Уйдагиларга ҳам ёрдам беряпман”, — деди Бону Икромова.

Жаҳонгир Латипов даромад миқдорини аниқлаштириш учун “10 минг доллар борми?” деб сўради. Блогер бунга “йўқ” дея жавоб берди.

“5 минг доллардан кўпми?” деган саволга эса Бону Икромова “Ҳа, шу атрофида”, дея жавоб қайтарди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?