1 622
«Оскар-2022»: Уилл Смит рафиқаси ҳақидаги ҳазили учун бошловчига тарсаки туширди (видео)
Фото: Grazia
Американинг Лос-Анжелес штатида навбатдаги «Оскар-2022» тақдрилаш маросими бўлиб ўтди ва ҳайкачалар ўз эгаларига муносиб равишда топширилди. Шунингдек, ушбу дунё миқёсидаги маросим бир қанча ёдда қоларли воқеаларга бой бўлди.
Тадбир давомида машҳур қизиқчи Крис Рок «Энг яхши ҳужжатли фильм» категорияси бўйича номинация эгаларини эълон қилди. Орадаги қисқа танаффусда у актёр Уиллнинг рафиқаси Жаданинг соч турмаги ҳақида ҳазил қилишдан ўзини тия олмади. Айтганча, Жада интервьюларининг бирида алопеция туфайли сочлари тўкилаётганини айтиб ўтганди. Шунинг учун ҳам 2021 йилнинг декабрь ойи охирида сочини олдириб, мухлисларига янги образида намоён бўлган. Унинг алопеция — бош, юз ва тананинг бошқа қисмларида сочларнинг тўлиқ йўқолиши билан тавсифланган аутоиммун касалликдан азият чекаётгани аниқланган.
Меҳмонлар Крис Рокнинг ҳазилини кулгили деб билган бўлиши мумкин, аммо Уилл Смит бундай фикрда эмасди. У ўша заҳоти саҳнага чиқди ва қизиқчининг адабини берди. Кутилмаган вазиятдан Крис гандираклаб қолди. Актёрнинг ўзи ҳам бу воқеадан ҳаяжонлангани кўриниб турибдики, у томоша залидан ўз жойини эгаллагач, «Ифлос оғзинг билан рафиқамнинг исмини тилингга олма», деб бақирди.
Қизиғи шундаки, бу лаҳзалар АҚШнинг аксарият қисми учун трансляцияда кўрсатилмаган, аммо халқаро томошабинлар учун жонли эфирда узатилди. Табиийки, Интернет фойдаланувчилари бу воқеа саҳналаштирилганми ёки импровизация эканини, аллақачон муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур маросимда Уилл Смит «Қирол Ричард» фильмидаги энг яхши эркак роли учун «Оскар»ни қўлга киритди. Бу актёрнинг карьерасидаги биринчи ҳайкалчаси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди