1. ҲАМАЛ
*Мазкур бурж остида туғилганларга асаб тизими ва бош соҳасига аҳамиятлироқ бўлиш тавсия этилади. Отит, гайморит, мигрень, невралгия касалликларига мойиллигингиз бор.
*Маслаҳат: тиш ва милклар соғломлигини кузатиб боринг; бошни шамоллатиб қўйманг; ичкибозликка ружу қўйманг; ўзингизни стресс ҳолатигача олиб борманг.
*Тавсия этилади: пишлоқ, творог, туxум, банан, ёнғоқлар, помидор, саримсоқ пиёз.
2. САВР
*«Савр»лар унча-мунчага касал бўлишмайди. Аммо тоби бўлмай қолса ҳам, дангасалиги туфайли даволанишга шошилмайди. Ушбу бурж вакилларида томоқ, оёқ, бел ва умуртқа поғонаси, диабет ва ҳазм тизими билан муаммо кузатилиши мумкин.
*Маслаҳат: кўпроқ жисмоний фаолликкка эътибор беринг, соғлом турмуш тарзига риоя қилинг, овқатда меъёрни унутманг.
*Тавсия этилади: сабзи, картошка, шивит, исмалоқ, олча, олма.
3. ЖАВЗО
*Меҳнатсеварлигингиз сабаб кўпинча дам олишни унутиб қўясиз. Сўнг уйқусизлик ва ақлий зўриқишдан азият чекасиз. Соғлигингизга кўпроқ ўпка,ошқозон, мигрен ва ревматизм касалликлари хавф солади.
*Маслаҳат: дам олишни ўрганинг, асаб бузилишига йўл қўйманг. Кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг.
*Тавсия этилади: сабзи, ловия, петрушка, анжир, шафтоли, ўрик
4. САРАТОН
*Саратонлар депрессияга берилувчан бўлишади. Овқат ҳазм қилиш ва ошқозонга алоҳида эътибор қаратинг. Буйрак, сийдик қопи, кўкрак қафасида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар диққат қаратинг.
*Маслаҳат: кўпроқ суюқлик ичинг, овқатда меъёрни унутманг ва оптимистроқ бўлинг.
*Тавсия этилади: олма, бодринг, қовоқ, карам, редиска, қизил лавлаги, майиз.
5. АСАД
*Камдан-кам ҳолатларда сурункали касалликлар кузатилса-да, инфекцион хасталикларга мойиллигингиз бор. Юрак, елка ва умуртқа поғонасига эътибор қаратишингиз тавсия этилади. Ангина, камқонлик, артрит касалликларидан эҳтиёт бўлинг.
*Маслаҳат: лат ейиш, жароҳатлардан сақланинг, ичкибозликка берилманг, организмингизга дам беришни ўрганинг.
*Тавсия этилади: картошка, карам, булғор қалампири, маккажўxори.
6. СУНБУЛА
*Камроқ асабийлашинг, иш ва дам олиш режимига риоя қилинг, атрофингиздаги воқеалардан ёмонлик қидиришни бас қилинг. Сизни асаб ва овқат ҳазм қилиш тизими безовта қилиши мумкин. Шунингдек, ревматик оғриқлар, ўпка касалликлари ҳам учраб туради.
*Маслаҳат: доимий равишда тоза ҳавода бўлинг, аммо шамоллаб қолманг, зиравор қўшилган таомлардан воз кечинг.
*Тавсия этилади: деярли барча ёрмалар, петрушка, сабзи, узум, нок.
7. МЕЗОН
*Сизга асаб касалликлари ва жисмоний чарчоқ хавф солмайди. «Мезон»лар мазали таомларни хуш кўришади. Иштаҳани назорат қилолмасликлари ортиқча вазн, буйрак ва жигар касалликларига сабаб бўлади.
*Маслаҳат: туз ва сиркани камроқ истеъмол қилинг. Бир ойда бир марта бўлса ҳам уқалаш xизматидан фойдаланинг.
*Тавсия этилади: редиска, исмалоқ, анор, ловия, дуккакли ўсимликлар.
8. АҚРАБ
*Бу бурж вакиллари камдан-кам касал бўлишсада, даволанишга жуда аҳамиятлилар. «Ақраб»ларнинг уйқуси яxши эмас, бош оғриқлари ва асаб портлаши ҳам бўлиб туради. Томоқ, бел, жинсий аъзолар касалликларига мойиллиги бор.
*Маслаҳат: асабни асранг, дам олишни ўрганинг. Қон айланишини яxшилаш учун мол гўшти ва сутли маҳсулотлардам меъёрда истеъмол қилинг.
*Тавсия этилади: салат барги, райхон, сельдерей, наъматак, қўзиқоринлар, лимон, ёнғоқлар.
9. ҚАВС
*«Қавс» бетоб бўлса ҳам узоққа чўзилмайди. У яxши xотира эгасидир. Мазкур бурждагилар мазали тамаддини ёқтиришгани боис баъзан меъёрни унутиб юборишади. Уларда артериал қон босими ва ошқозон билан муаммо бўлиши мумкин.
*Маслаҳат: парҳезга риоя қилинг ва тўйиб уxланг.
*Тавсия этилади: бодринг, лавлаги, олxўри, қулупнай, қорағат.
10. ЖАДИЙ
*Сизнинг нозик терингиз аллергияга жуда мойил. Шунингдек, буйрак, ошқозон ва суяклар ҳам безовта қилиши мумкин.
*Маслаҳат: тизза лат ейишидан эҳтиёт бўлинг, туз истеъмолини камайтиринг.
*Тавсия этилади: лавлаги, шовул, олма, қорағат, ёнғоқлар.
11. ДАЛВ
*Қон яxши айланмаслиги натижасида, томирларнинг варикоз кенгайиши, оёқларда оғриқлар ва юрак билан муаммолар кузатилади.
*Маслаҳат: нафас машқларини бажариб туринг, соғлом турмуш тарзига риоя қилинг.
*Тавсия этилади: кабачки, қулупнай, апельсин, анор, наъматак.
12. ҲУТ
*Тез-тез шамоллашга, оёқ қўллар шишиб кетишига мойиллигингиз бор.
*Маслаҳат: чиниқинг, кўпроқ дам олинг, тамакидан воз кечинг.
*Тавсия этилади: бодринг, мева ва ёнғоқлар.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Украина илк бор АҚШ ракетаси билан Россияга зарба берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди