21:17 / 15.10.2017
5 837

Солиқчи транспорт компанияси раҳбаридан 5000 доллар пора талаб қилди

Солиқчи транспорт компанияси раҳбаридан 5000 доллар пора талаб қилди
Бухоро вилоятининг шу номли тумани давлат солиқ идорасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган мансабдор 4000 доллар пора билан қўлга олинди.

“Sof.uz” нашри билдиришича, солиқ мансабдорининг исми ошкор этилмаган, аммо у юридик шахсларга солиқ солиш бўлимини бошқаргани ва ёши 60 дан ўтган, қуда-андали одам экани маълум қилинган.

Ҳудуддаги “Чорбакр транс сервис” фирмасида текширув ўтказгач, солиқ идораси вакили ташкилот раҳбарига текширув натижалари яхши эмаслиги, агар 5000 доллар пора берса иш силлиқ кўчишини айтган.

Шу тариқа солиқ идораси бўлим бошлиғи ўз хизмат хонасида талаб этилган пулнинг тўрт мингини олаётганда ушланган.

Суд ҳукмига кўра, солиқ идораси мансабдори 5 йил озодликдан маҳрум этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқчи транспорт компанияси раҳбаридан 5000 доллар пора талаб қилди