22:04 / 06.11.2017
7 983

Сурхондарё вилоятида 18 кишилик "шантажчилар гуруҳи" ушланди

Сурхондарё вилоятида 18 кишилик "шантажчилар гуруҳи" ушланди
Ҳалол меҳнат қилиб ризқ топишдан кўра товламачилик, алдов йўли билан одамларни чув тушириб оила тебратаётган шахслар кўплаб учраб турибди.

Шундай шахсларнинг бир гуруҳи Сурхондарё вилоятида қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари мижозларни маҳалласига, оиласига, иш жойига шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳ аъзолари ўртасида роллар бўлиб олиниб, “маҳалла раиси”, “посбон”, “терговчи”, “тасвирчи”, “ҳайдовчи” ва бошқа вазифалардаги иштирокчилар бўлган. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз вазифасини пухталик билан ишонарли қилиб бажарган.

Уларнинг асосий фаолиятлари бегона эркак мижозларни ўз хоҳишлари ва алдов билан гуруҳга тегишли қизлар ёрдамида ўз яшаш хонадонларига “массаж”, “дам олиш”, “маишат” қилиш баҳоналари билан чақириш, улар билан бир дастурхонда еб ичиб, ташриф буюрган эркакларни алоҳида хонада ҳозирланган тўшакка олиб кириш, мижоз ечиниши билан жиноий гуруҳ аъзолари кириб келиб, уяли телефон воситаси ёрдамида тасвирга олишдан иборат бўлган.

Гуруҳ аъзолари мижозларни маҳалласига, оиласига, иш жойига шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган.

Жиноий гуруҳ аъзолари операция режадагидай ўтгани учун навбатдаги “ўлжа”ни қўлга туширишмоқчи бўлишади. Бироқ бу гал “ўлжа” ўрнида жиноий гуруҳ аъзолари бўлиб, навбатдаги операцияни ўтказиш вақтида жиноят устида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиндилар. Ушбу жиноий гуруҳларни К.Г. ҳамда К.Ф.лар бошқарганлиги, шунингдек, вояга етмаган фарзандини ҳам жиноят содир қилишга жалб қилишганлиги аниқланиб, жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги бўйича тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё вилоятида 18 кишилик "шантажчилар гуруҳи" ушланди