Халқ таълими вазирлиги болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан топширилиши белгиланган ҳужжатларни маълум қилди.
Ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:
- ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
- ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
- боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
- боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.
6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ, тайёргарлик даражасидан қатъий назар, танловсиз қабул қилинади, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно.
Умумтаълим муассасаси раҳбари мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
Мактаб раҳбари умумтаълим муассасаларига болани ўқишга қабул қилиш учун фуқаролардан ҳужжат талаб қилишда юқорида келтирилган норматив- ҳуқуқий ҳужжатдаги нормаларга таянади. Директорнинг амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилмаслиги эса унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашга асос бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди