00:30 / 27.06.2018
5 881

Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари нега ишдан бўшатилгани маълум бўлди

Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари нега ишдан бўшатилгани маълум бўлди
Бугун Халқ таълими вазирлигида Шерзод Шерматов иштирокида пресс-брифинг ўтказилди.

Тадбирда Шерзод Шерматов вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқларининг нима учун ишдан бўшатилганига изоҳ берди.

«Ҳар доим айтиб келамиз — бизда саводхонлик даражаси тўқсон тўққиз фоиз. Лекин бугунги имловий хатоларга қарасак, бу рақам қанчалик тўғри?

«Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда саводхонлик масаласи танқидий кўриб чиқилди. Ва вазирлик бошқарма ҳамда бўлим бошлиқларини вазифасидан озод этиш бўйича алоҳида топшириқ ҳам берилди. Вазирликни худди оқ қоғозда бошлагандек бошланглар, дейилди.

Ўйлаймизки, ёшларимизнинг саводхонлик даражасини кўтариш ҳам осон иш эмас. Аммо шу ишни бажармасак, келажагимизда катта ижобий ўзгариш бўлмайди», — деди Шерматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари нега ишдан бўшатилгани маълум бўлди