22:30 / 08.09.2018
4 373

The Guardian нашри паловни "энг яхши кўча таомлари" рўйхатига киритди

The Guardian нашри паловни "энг яхши кўча таомлари" рўйхатига киритди
Британиянинг The Guardian нашри ўзбек паловини энг яхши кўча таомлари ўнлигига киритди.

«Ўзбекистоннинг қаерида бўлманг, очиқ оловда тайёрланадиган палов мамлакатнинг ҳамма жойида учрайдиган кўча таомига ўхшайди. У асосан гуруч, гўшт ва сабзавотлардан тайёрланади. Тошкентнинг марказий озиқ-овқат бозорида юрар эканмиз, узун ўриндиқда тушлик қилиб ўтирган меҳмондўст ишчилар бизга бу мазали таомдан тотиб кўришни таклиф қилишди. Меҳмондўстликнинг ажойиб намунаси», - дейилади мақолада.

Мазкур рўйхатдан шунингдек, французча қуймоқ, руминча бўғирсоқ, непалча лағмон, мексиканча балиқ ва бангкокча чўчқа гўшти ўрин олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » The Guardian нашри паловни "энг яхши кўча таомлари" рўйхатига киритди

Жамият янгиликлари