
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери "Ливерпул"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бундан ортиқроғини намойиш этишимиз керак эди. Яхши ҳимояланиб, рақибнинг қулай позицияга чиқиб боришига йўл қўймаслигимиз лозим эди.
Биз гол урдик, пенальти билан боғлиқ вазият бўлди. "Ливерпуль" эса бизга яқин ҳам кела олмаётганди. Биринчи тайм жуда ажойиб ўтди.
Тўпни кўпроқ назорат қилишимиз лозим эди. Аммо уларнинг биринчи голи бизнинг рухий ҳолатимизга таъсир қилди. "Ливерпуль" намойиш этган ўйинга талаб даражасида жавоб бера олмадик.
Қарама-қаршиликдаги тўртта таймдан фақатгина биттасида зўр ўйнай олдик. Биз бундан кўпроғига эга чиқмоқчи эдик. Бунга яқин эдик, аммо 90 дақиқа давомида "планка"ни ушлай олмадик.
Мухлислар бундан завқ олишганини биламиз. Бизда мана шундай вазиятлар ва имкониятлар сабаб ривожланаётган лойиҳа бор", - деди Эмери. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.