07:00 / 17.05.2022
2 285

"Қизилқум" учун "Насаф" майдонида тўп суриш жуда ноқулай, чунки...

"Қизилқум" учун "Насаф" майдонида тўп суриш жуда ноқулай, чунки...
Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги “Насаф” Суперлиганинг 9-турида ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади.

Иккала жамоа учун ўйиннинг аҳамияти жуда юқори. Айниқса, мавсумни катта иштиёқ билан бошлаган “Қизилқум” негадир охирги учта турдан бери ютолмаяпти. “Насаф” эса кутилганидек, ўз ўйини билан мухлисларни хурсанд қиляпти. Қаршиликлар ҳозирча 6 та ўйин ўтказиб ғалаба ва дурангги 3 тадан, ҳали мағлубият нималигини билмаяпти. Қизилқум” эса 8 та баҳсда 4 та ғалаба қозониб, 2 тадан учрашувда дуранг ва мағлубиятга учраган.

Навбатдаги ўйин олдидан шуни айтиш мумкинки, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари шу кунга қадар чемпионат доирасида 46 марта рўбаро келишган. Катта устунлик қаршиликлар тарафида. 28 та беллашувда “Насаф” ғолиб чиққан. 11 та учрашувда кучлар тенг келган. Қолган 7 та ўйинда “Қизилқум” жамоаси ютган. Тўплар нисбати 86 га 47 “Насаф” фойдасига.

Навоийликлар учун “Насаф” майдонида ғалаба қозониш жуда мураккаб вазифага айланиб қолган. Шу пайтга қадар фақат бир марта – 2008 йили “Қизилқум” Қаршида уч очкони қўлга киритган холос. Умумий маънода “Қизилқум” “Насаф”ни охирги бор 2018 йилги мавсумда мағлуб этган. Навоийдаги баҳсда 2:0 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келганди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви бугун соат 19:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Қизилқум" учун "Насаф" майдонида тўп суриш жуда ноқулай, чунки...