1 141
Катанец: Шомуродов "Рома"да захирада қолаётган бўлса ҳам, лекин мен биламанки, Элдор ҳозирги кундаги энг яхши ҳужумчимиз
Эртага старт оладиган Осиё кубоги саралашидан олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва сардоримиз Элдор Шомуродов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Сречк Катанец: - Жамоа эртанги ўйинга тайёр. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонишга уринамиз. Фақатгина битта учрашувда эмас. Концентрацияни сақлаган ҳолда ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳеч ким ўйин бошланмасидан аввал ғалаба қозона олмайди. Шунинг учун биз футболчиларни яхши тайёрлашимиз даркор. Футболчиларимга ҳаммасини тушунтириб бера олишим керак, рақибларни хурмат қилиш муҳим. Акс ҳолда футболда ҳамма нарса бўлиб бизни жазолашлари мумкин.
- Саралашда Ўзбекистон фаворит. Шунинг учун сиз таркибда ротация қиласизми?
- Мен қарқмайман. Бундай ёндошувни ёқтирмайман. Бундай фикрлаш нотўғри деб ҳисоблайман. Бугунги футбол 10-15 йил олдингидан бошқача. Шунинг учун концентрацияни сақлашимиз лозим. Чунки мен биламан жураналист ёзаётган нарсаларни футболчилар ўқийди. Агар 100 фоиз тайёр бўлмасак, ҳудди сиз айтгандек, Шри-Ланкадан ва Мальдив ороллари терма жамоасидан сюрприз бўлиши мумкин. Шундай нарсалардан қўрқаман. Ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Япония ва бошқа терма жамоалар Осиё Кубогиги йўлланма олиб бўлган. Биз энди майдонга чиқамиз.
Ҳозирги кунда айтганингиздек, терма жамоамиз фаворит. Мен фаворит эмасмиз деганим йўқ. Аммо жиддий ёндошишимиз лозим. Чунки саралаш баҳслари илк бор бундай форматда ўтказилмоқда. 6 кун ичида 3 та ўйинда майдонга тушилади. 23 футболчимиз бор. Улар билан ҳар нарса бўлиши мумкин. Аввал формат бошқача эди. Ўзбекистон чемпионати тугаганидан сўнг 6 кун дам олиш ва катта танаффус юзага келяпти. Лекин биз ҳаммамиз бир хил ҳолатдамиз.
- Ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпмиз. Нега бир ярим йилдан бери яхши ҳаракат қилаётган ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков терма жамоада синаб кўрилмади?
- Мен терма жамоада ишлаётганимга кўп бўлгани йўқ. Биз асосан ўзимиз синаб кўрган футболчиларни чақирдик. Чунки бу саралаш баҳслари янги ўйинчиларни синаб кўрадиган ўйинлар эмас. Менимча, ҳозирги кундаги энг яхшиларни таркибга чақирганмиз.
- Катанец Суперлигани кузатмайдими? Нега Шохруз Норхонов, Темирхўжа Абдухолиқов, Хуршид Ғиёсов, Шерзод Аъзамов, Бобир Абдихолиқов таркибга чақирилмаган?
- Шерзод Аъзамовни яхши биламан. "Пахтакор"нинг ўйинларини кўряпсизми? Аъзамов нечта ўйинда майдонга тушди? Биз ҳамма учрашувларни кузатяпмиз. Агар ҳар хил номларни айтсак, мен ҳам, сиз ноҳақ бўлишимиз мумкин. Илтимос, жиддий ёндошайлик. Айтганимдек, бу энг яхши футболчилар. Бор гап шу.
Саралаш ўйинларида янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Мен булар билан олдин маълум муддат ишладим. Албатта, сиз ҳақ бўлишингиз мумкин. Сиз бизда яхши футболчилар борлигини айтишингиз мумкин, ҳозирги таркибга қараганда. Масалан, Шомуродов "Рома"да захирада қолаётганини айтишингиз мумкин. Лекин мен биламанки, Элдор ҳозирги кунда энг яхши ҳужумчимиз. Мен ҳамма фикрларни қабул қилишим мумкин.
- Вазият тақазо қилса, U-23 терма жамоасидаги футболчиларни чақиришингиз мумкинми?
- Ҳозир уларга тегишга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Чунки тасаввур қилинг ковид билан боғлиқ нимадир бўлса, қоидалар бўйича мумкин эмас. Ҳозир бу мавзуда гапиришни хоҳламайман. Сабаби баъзи футболчилар биз билан анча вақт йиғинларда қатнашди.
Элдор Шомуродов: Ўйинга ҳамма тайёр. Ўзбекистон миллий терма жамоаси анчадан бери расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ. Шунга қарамай ғалаба учун интиламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади