Осиё кубоги саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани ўтказилибди. Сречко Катанецнинг фикрларини ҳозиргина ўқидим (анчадан бери футболдан узоқдаман, бугун бўлишини билмагандим рости). Унда Оқил Абдубарноев менинг 30 май куни ёзганларим асосида мураббийга саволлар берибди. Словениялик мутахассиснинг ўзини ҳимоя қилиш шакллари эътиборимни тортди. Қуйида шу ҳақда.
1. Аъзамов ҳақида сўралганда, жаноб Катанец контр-савол билан олдинга ўтдилар: Сиз "Пахтакор"нинг ўйинларини кўряпсизми? У нечта ўйинда майдонга тушди?
Бир қарашда мураббий ҳақдек кўринади. Лекини бор. Келинг, шу мантиқ асосида йиғинга чақирилган бошқа ўйинчиларни саралаб чиқамиз. Дарвозабонлардан бошлайлик: Валижон Раҳимов — ана холос!
Шу нуқтада мистер Сречконинг ўзига контр-савол берилиши мумкин эди: Яхши. Унда сиз АГМК иштирокидаги ўйинларни кузатяпсизми? Нега 27 апрелдан бери захирада қолиб кетаётган Раҳимовни чақирдингиз? 23 май куни нолга ўйнаган Аъзамов йўқ? Бу билан юқорида ўзингиз айтган фикрни ўзингиз рад қилиб қўймаяпсизми?..
2. Бобир Абдихолиқов борасидаги саволга эса шундай жавоб берилган: Саралашда янги футболчиларни синаб кўра олмаймиз. Шунинг учун олдин бирга ишлаган ўйинчиларимизни жалб қилдик.
Яна мураббий ҳақдек кўринади. Келинг, яна унинг мантиғи асосида таркибдаги бошқа ўйинчиларни саралаб кўрамиз. Шу нуқтада мураббийга яна бир қанча саволлар пайдо бўлади: Остон Ўрунов миллий жамоадаги охирги ўйинини қачон ўтказгани ёдингиздами? Акром Комилов-чи?
Билмасангиз, айтишимиз мумкин: Остон 2021 йилнинг март ойида, Акром эса 2019 йилда майдонга тушган. Яъни, Купер ва Карленович даврида. Сиз яна ўз мантиғингизни ўзингиз рад қилдингиз.
Хуллас, каттароқ журналист бўлса, Катанецни матбуот анжумани залига "кўмиб қўйиши" мумкин эди...
Мен буларни нега ёздим? Фақат битта сабаби бор: юқорида айтилганидек, жаноб Сречко ўз принципларини баъзи нуқталарда ўзи бузиб қўйяпти. Бунақаси олдинги йиғинда ҳам бўлганди. "Наврўз кубоги"да янги номлар кўпроқ имкон беришини айтиб, барча учрашувларда Элдорни асосий таркибда тушургани ёдимда.
Яна шуни биламанки, ҳозир кўпчилик Катанецнинг ноўрин танқид қилинаётгани айтади. Мен эса ўз фикримда қоламан (Абдихолиқов, Норхонов, Ғиёсов ва Аъзамов миллий жамоа либосига лойиқ эди). Бундан ташқари, муваффақиятга қарсакбозлик билан етиб бўлмаслигиниям эслатиб қўйиш керак. Ривожланиш фақат фикрлар хилма-хиллиги ва танқид бор жойда бўлади. Бизнинг қўлимизда ҳеч қандай ваколат йўқ. Шунчаки, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
P.s. Қаранг, журналист зоти қанчалик ғалати бўлади. Миллион доллар оладиган мураббий муваффақиятсизликка учрамаслиги, ишидан айрилмаслиги учун унинг хатоларини текинга кўрсатиб берамиз.
Муаллиф: Faxriddin Ro'ziyev
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади