19:17 / 13.06.2022
2 412

Диёр Имомхўжаев: Буни индинга эълон қиламиз, чунки...

Диёр Имомхўжаев: Буни индинга эълон қиламиз, чунки...
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида мамлакатимизда 2023 йилги футбол мавсуми қачон бошланишини индинга эълон қилинишини маълум қилди.

Биз 2023 йилги чемпионатни қачон бошлаш, қачон танаффусга чиқиш ва қачон якунлаш масаласида келишувга эришиб бўлдик. Фақат буни бугун эмас, индинга эълон қила оламиз. Чунки Ўзбекистон миллий термаси Осиё кубоги йўлланмасини тўлиқ ҳал қилиб улгурмаган.

Аслида масала 99 фоизга ҳал этилган. Бироқ назарий жиҳатдан барибир Таиландга қарши ўйин ўтиб олиши керак. Эртага бизни ҳар қандай натижа Осиё кубогига олиб чиқади. Аммо ишонамизки, Катанец миллий терма жамоадаги илк масъулиятли ўйинида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олади
”, - деб ёзди Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралашидан ўрин олган сўнгги учрашувини эртага 14 июнь куни Таиландга қарши ўтказади. Ўйин соат 20:30 да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: Буни индинга эълон қиламиз, чунки...