Фото: Reuters
Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) жамоаларнинг ўйин давомидаги таркибда 5та ўзгаришни амалга ошириш қоидаси сақланиб қолиниши эълон қилди.
Ушбу қоида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган бўлиб, ўйин давомидаги ўзгаришлар сони яна 5тадан 3тага қайтарилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо IFAB футболдаги бу ўзгариш сақланиб қолиши ҳақида маълум қилди.
«IFABнинг бугунги йиғилишида ушбу ўзгартиришнинг футбол қоидаларига доимий киритилиши бўйича бир қатор тавсиялар ва барча футбол жамоатчилигининг бир овоздан қўллаб-қувватлашини маъқуллади. Шунингдек, мусобақа ташкилотчилари ихтиёрига кўра, захирадаги ўйинчилар сонини 12дан 15 нафаргача оширишига рухсат берилди», — дейилади ташкилот расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда еврокубок ва халқаро ўйинларда 5 нафаргача ўзгариш қоидасига амал қилинган бўлса, АПЛда ўзгаришлар сони яна 3тага қайтарилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)