Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2023 саралаш ўйинларини муваффақиятли якунлаб қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритди.
Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 16 июнь - 16 июль оралиғида ўтказилади. Фақат ҳозирча мусобақа қайси давлатда бўлиб ўтиши маълум эмас. Кеча ўтказилган охирги тур ўйинларидан сўнг Осиё Кубоги финал босқичига чиққан барча 24 жамоа номи маълум бўлди.
Булар - Австралия, Япония, Эрон, Ироқ, Жанубий Корея, Ливан, Фаластин, Уммон, Хитой, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания, Сурия, ЎЗБЕКИСТОН, Ҳиндистон, Баҳрайн, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Қирғизистон, Гонконг, Индонезия.
Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Осиё Кубогига қуръа қачон ташланади ва Ўзбекистон қайси саватчада бўлади?
Маълумки, ОФК жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқич якунларига кўра, жамоаларни саватчаларга бўлиб чиқади. Бунда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига йўл олган 12та жамоа 6тадан биринчи ва иккинчи саватчаларга бўлинади. Қолган 12 жамоа эса олтитадан учинчи ва тўртинчи саватчаларга жойлашади.
Шундай бўлган тақдирда Ўзбекистон ЖЧ саралаш баҳсларининг учинчи раундига йўл ола билмагани ҳамда Осиё Кубоги саралаш ўйинларида гуруҳда биринчи ўринни эгаллагани боис қуръа пайтида 3-саватчадан жой олади. Ҳозирданоқ саватчалар аниқ бўлиб улгурган ва қуръа пайтида ҳам ўзгармайди. Осиё Кубоги қуръаси келаси йил ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади